#

Vijdon bozorida bo'lganmisiz? (Ajoyib hikoya)

Кунлардан бир кун Виждон бозорига кириб қолгандим. Ажиб бир САВДО устидан чиқиб қолдим.
-Сотаману кетаман яп янги ишлатилмаган, қийналмаган ВИЖДОН бор. Кеб қолинг.
-Келинг акажон нима берай? - Виждонинг ҚАНЧА туради? - Ишлатмасез анча туради.
-Нархини сўраяпман? - Юз минг акажон.
-Жа қимматку. Унинг устига менга ҳозирги пайтда жудаям шартмас. Сал тушир нархини? - Ака қаранг, хали яп янги УМУМАН ишлатилмаган ўзимни виждоним.
-Унда нега сотяпсан? - Шу сал пулга қийналиб қолдимда. Агар виждонни олсангиз FУРУРни хам қўшиб бераман. Сиз хам сал қўшиб берасиз. Барибир ВИЖДОНсиз Fурур ўлиб қолади. Яна куйиб қолмай.
-Яна нималаринг бор сотиладиган? Ўғил қизларга олиб кетардим.
-Ўғлизга ЛАФЗ бор ака. Бор йўғи 3 марта ишлатилган. Қизларизга ибо-ҳаёлар бор.
-Вой ўшандан бер борини.
-Нафсинг борми. Менда ҳам каттаси бор. Но виждоним йўқ эдида. Ўшанга келувдим олдинга.
-Бор НАФС. Ўша виждон билан чиқишолмай соттиряптида.
-АҚЛ борми. АҚЛ.
-Ака ақлни шу НАФС еб битирибди ярамас, бехабар қолибман.
-Ҳа. майли. қийналиб қолибсан виждон, Fурур, лафзингни 100мингга берсанг оламан.
-Сотдим. Фақат виждонини 100 минга сотди деб бошқаларга айтманг, ҳўп.
-Ука. ҳооов анаву сарғайиб турган нима? - Уми? ИНСОФ. Олайми ака, кўрасизми? - Йўқ керакмас ука. ИНСОФСИЗ хам яшаса бўлади. Ундан кўра хотинимга САБРинг бўлса бер? Жуда зарурда, хотинимга олиб берайин.
-Ака САБР умуман йўқ. Ҳозир чиқмай қўйди. САБРлар дефицит бўлиб кетди.
-Ҳа майли. Виждон, Fурур, Лафзни коробкага солиб, чиройли қилиб ўраб бер. Кетдим, Бозорингни берсин.
-Келинг опа нима ХИЗМАТ? Уялмай айтаверинг.
-Шу десез ука. Нафсимни сотиб САБР олмоқчи эдим. Сиз ЁРДАМ бера оласизми? - Узр опажон. Сабр умуман йўқ. топа олмайсиз ҳам.
-Унда Нафсимни олинг ука.- Опажон ўзимни нафсим бор.Ўзи зўрға эплаяпман. Камига сизни нафсизни олсам мени нафсим айниб қолади. Шу сиз ҳам зўрға юрибман. Узр ёрдам бера олмайман экан сизга.
-Ҳее келинг. келинг укагинам.
-Виждониз борми? - Вой ҳозир сотворибманда. -Лафзизчи нима бўлди.
-Уни ҳам яхши БАҲО беришганди берворибманда.
-Унда нима қолди сизда? - ВАЪДАлар бор ука. 2 қоп. Бир коробка ЁЛҒОН қолди. Ха айтмоқчи 30 литрча КЎЗ ЁШ ҳам бор.
-Ака улар Ўзимда ҳам бор. Сизга маслахатим КЎЗ ЁШизни сотманг, асраб қўйинг. Эртага налогдагилар келса ишлатасиз.
-Устимдан куляпсанми ука? Маслаҳатингни пишириб егин. Виждонсизеей. Оббо ўзи дўконимда НИМА қолди экана? Анави ҲАСАД ва ҒИЙБАТларим ўтмай қолди. ҳаммада кўпайиб кетди. Энди фақат ВАЪДА сотаман шекилли.

#Hayotiy hikoyalar#113#ajoyib#hikoya
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика