#

Бошқалар устингдан кулсада, хатолиги исботланмагунча ўз фикрингда қолиш ҳақида

Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Токио кўрфазида чўкиб кетган япон кемаси ҳақида ўқиб қолдим. Узоқ вақт давомида у корпусидаги улкан ёриқ билан саёзликка ботиб ётарди ва жуда кўп муҳандислар жамоаси уни қандай қилиб сув юзига чиқариш бўйича бахслашардилар.
Кейин улардан бири: буни йўли жуда осон дейди. Унинг сўзларига кўра, у болалигида Доналд Дак ҳақидаги мультфильмларни жуда севиб томоша қилган. Ўша мультфильмда ҳам денгиз тубида ётган, ён томонида тешик бўлган кема саҳнаси бўлган. Аммо Доналд Дак ушбу кема трюмини стол тенниси тўплари билан тўлдирган ва кема юзага чиққан. Йигитнинг ягона ташвиши Токиода йигирма миллион дона стол тенниси тўпларини қаердан олиш эди.
Ҳамма унинг устидан кулишни бошлади, детский понятка там мультфильмхўр деб. Лекин гуруҳ раҳбариятидан кимдир: нима учун уриниб кўрмаяпмиз? деди. Шундан сўнг улар ушбу кема трюмини стол тенниси шарлари билан тўлдирдилар ва кема юзага чиқди.
Бу воқеа, менимча, бошқаларнинг фикри қандай бўлишидан қатъи назар, фикрингизнинг хатолиги исботланмагунча ҳар доим ўз фикрингизга бўлган ишонч йўқолмаслиги кераклигини кўрсатувчи энг яхши эслатмадир.

#Umr manzaralari#43#qolish#haqida
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика