Caraleva ♥♥♥ Dior(Glamourniy familiy) Ijodidan baxtli ertagimiza davom etadi...
Bu voqea, bu hodisani paydo bo'lishiga mani xatoyim sabab bo'ldi. Xullas man 1 haftaga yo'q bo'lib ketdim. Nigiga na tel. Na sms yozdim. Xullas qo
Reklama bo'limi

укинг

Bo'limi: Ishxonada
O'qildi: 233 marta
У гоҳ-гоҳида ишхонамизга келиб турарди. Жувон ҳақида ҳамкасбларимизнинг бирортасида тугал, аниқ фикр йўқ эди. У келарди, ҳазил- ҳузул қиларди, кетарди. Компьютерда ўтириб нима иш қилишини ҳам ҳеч биримиз билмасдик. Ўша куни у анча вақт ушланиб қолди. Тумандан қатнаб ишлагани учун ишдан эртароқ чиқиб, уйига қайтиши керак бўлса ҳам шошилмасди. Айтганча, унинг эри йўқ эди. Демак, у ҳақида ниманидир билардик. Қолаверса, юзлари шевада айтганда бироз қораширғай, сочлари эса жингалакка мойил, доимо ясан-тусан қилади, бўйи ҳам калтароқ. Жуда кўп куларди. Тушуниш қийин, кўп куладиган одам ҳақида ҳар хил хаёлга бориш мумкин: у сиздан ниманидир яшираяпти, сиз билан қалинлашишни хоҳлаяпти, ёлғон гапираяпти, ўзини ўнғайсиз сезаяпти… ва ҳоказо. Лекин унга бу тахминларнинг барчаси тўғри келарди. Яна шу гап – уни яхши билмасдик! Ишхонада энг кичиги мен ва Азиз. Ёшимиз ҳам тенг, битта институтни битириб, бир жойда ишлаётгандик. Унинг қилиқлари бизга ёқарди. Ғашига тексак, тегажоғлик қилсак ҳам индамасди. Бизни ёш бола биларди… ё унгаям бу ёқарди. Биздан уч-тўрт ёш катта бўлса-да ўзимиз тенги кўриб ҳазиллашаверардик. Сочидан тортиб, бурнига тегинардик. У сохтақовоқ билан «ҳужум» қиларди. Биқинимиздан «бошқача қилиб» ўйиб оларди. У ростдан ҳам сирли эди. Хаёлимда унинг ичида дарди бордек туюларди. У менга баъзида «ёрилмоқчидек» бўларди. Аслида кимнинг ҳам дарди йўқ? Ахир эридан ажраган аёл бўлади- ю дарди бўлмасинми? Нега ажрашган, бунинг қандайдир сабаби бор-ку. Ўша қандайдир сабаб албатта унинг дарди бўлса керак. Балки эрига кўнгли бўлмагандир ёки эри ургандир, ёки бошқа нарса, нима бўлсаям, азоб чеккани аниқ. Буни сезардим. Кўп қийналгани шундоққина сезилиб турарди. Ҳимоясиз, суянчсиз аёлни фарқлашдан осони борми? Улар ё кўзингизга тик қараб гапиради ёки аксинча. Бу унинг танлаган йўлига боғлиқ, албатта. Ҳа, ўша куни эрталаб келганидаёқ унинг кайфияти яхши эмаслигини сездим. Шунинг учунми, берилиб ишлади. Кун қайтаётган бўлса-да у қайтишни ўйламасди. Дераза ойнасидан ғира- шира бўлиб бораётган осмонга қараб-қараб қўярди. – Нима, бугун уйингизга кетмоқчи эмасмисиз? – Азиз бетакаллуфлигига бориб савол берди. Жувон кулимсираб жавоб қайтарди: – Икки бўйдоқ мени бирор жойга таклиф қилсаларинг-чи? – Бўпти, бизникига борамиз. Ош қилиб берасиз, ўтирамиз… – Азиз яна илмоқли сўз ташлади. Таажжуб, жувон «яхши» деб кулиб қўя қолди. Аввалига бу гапларга унчалик эътибор қилмаган бўлсак-да ростдан ҳам у қайтишни ўйламай қўйди. Аёлнинг феъли ғалати-да. Янада берилиб ишга киришди. Ишхонада учовимиз ва қоровул қолди. Азиз ниманидир ўйлаб ичи ғимирлаб қолди. Нима қиларини билмай, у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади. Уйга таклиф қилиб қўйганидан ўнғайсиз аҳволга тушаётганди. Ўзи у шунақа – доим шошади. Мен ҳам атай унга қарамадим. Ташқарига чиқиб кетди. Яна қайтиб кирди. Яна чиқиб кетди. Мениям чақирди. – Нима қиламиз? – cўради. – Ўзинг биласан, сен таклиф қилдинг, – бўладиган воқеани ўйлаб олдиндан терга ботдим. – Ов, асабимга тегма, нима қиламиз, айт! – у нима қилишни билмаётганди. – Балки ҳазил қилгандир, бирор танишиникига кетса керак. Кирайлик- чи, сўраймиз. Кетмаса, таваккал, хонага бораверамиз. Битта коньяк, озроқ колбаса, майда- чуйда олсак бўлар… Чўнтагини ушлаб қўйди. Кабинетга кирсак, жувон компьютерларни ўчираётган экан. Биз билан кетишни хоҳламас, деб умид қилдик. Фикри ўзгаргандир. Икки “гўдак”ни бир қўрқитиб қўяй дегандир. Йўқ, ундай эмас экан. “Кетдик, йигитлар” деб бизни олдига солди. Йўл-йўлакай бироз олдин режалаштирган нарсаларимизни дўкондан харид қилдик. У ёнимизда тургани учун яна бошқа майда- чуйдалар ҳам қўшилди. Яхшигина бозорлик бўлди. Агар бу нарсаларни дўстим иккимиз майда чайнасак, бирор ҳафтача яшардик. Ҳе… арзимабдими. Подьездга кириб зинадан кўтарилаётганда хонамизнинг аҳволини кўз олдимга келтириб, юрагим орқага тортиб кетди. Қарийб бир неча ойдан
1 2
» Teglar: uking (6),
Boshqa hikoyalar
Сурхонлик йигит
Мен Бухородан ёшим 43 да оилам фарзандларим бинойидек ишим бор котта ташкилотда рахбарман. Бир куни уйда эримни иш столини тартибга олатуриб бир дискга кузим тушди уни ка
Феруза
Мен шифохонада ишлайман. 3 йил аввал ишхонамизда бир ёш хамшир амалиётчи иш урганиб юрарди. Куринишидан обрули оилани кизи, ёш ,чиройли эди, одобли куринарди. Навбатчи б
Reklama bo'limi
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020