#

Бегона қўнғироқ

Кунларнинг бирида бегона телефон номердан қўнғироқ бўлди, гўшак кўтарганимида нариги тарфдан: -Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қизболанинг умидли, махзун овози эшитилди.Беиҳтиёр кулимсирадим: "Болакай, адашдинг, номерни хато терган кўринасан, ” деб телфонни ўчирдим. Бу қизча ҳам милионлаб ширинтойларнинг биридирда деб қўйдим. Аммо кутилмаганда яна ўша телефон номеридан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша номердан ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:-Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим! - ўша сўзлар. Телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди. Мен қўнғироқни ўчириб қўявердим. Қайта-қайта қўнғироқ бўлаверди. Охири телефонни кўтаришга мажбур бўлдим.- Дада, Мен сизни қаттиқ соғиндим! Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим. Дада! Қай даражада сизни соғинанлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги номерингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни ишлгани кетган дейди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда сухбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қулғимдан ўпиб эркалаб қўйинг!Меҳриб жўшиб кетди. Унинг бетидан, кўзидан, қулғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим, "Эркатойим, қизалоғим”, - деб эркаладим.
- Раҳмат! Дадажон! Жуда ҳам хурсандман! Жудаҳам бахтлиман! Узулиб-узулиб айтилган сўзлардан кейин телефон ўчди.Бир соатлар ўтар – ўтмас халиги номердан қайта телефон бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди- Жаноб, Сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб телефон қилаётган эдим. Қизалоғим анчадан бери соғлиғи яхшимас. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қилаолмадик. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди. Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди. Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган. Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди. Охири қизимнинг қийинчиикдарига, зорланишларига чидайолмай телефондан сонларни таваакал ёзиб шу дадангни янги ногмери деб бергандим. Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман.Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди.Шунда "Қизингиз хозир яхшими?”, -деб сўрадим мен. Аёл эса йиғисини яширишга уруниб, бироз сукутдан кейин:- У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин дадасини овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди. Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим.

#Yurak dardlari#38#begona#qongiroq
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика