#EHTIROSLI.RU#
Latifalar 1 (by MRX)
Xotin eriga:
-Dadasi nega qöshiq aytishni boshlasam deraza yoniga turib olasiz?
Eri:
-Qöshnilar seni uryapti deb öylamasliklari uchun

Америкада ўлим жазоси олдидан. Маҳкум электр стулда ўлимини кутяпти. Қамоқхона бошлиғи:
-Ўлиминг олдидан охирги ниятингни айт.
-Илтимос, қўлимдан ушлаб туринг. Шунда ўзимни хотиржамроқ ҳис қиламан..

Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.


Икки ГАИ ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
ГАИшниклар ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчиси билан отни думини кўтариб:
— Бардачокда эди, олақол!!!

Биринчи синф ўқувчиси илк марта мактабга бориб қайтгач, кайфияти ёмон, сумкасини отиб юборибди.
Онаси:
— Нима бўлди? - деса.
Бола:
— Мактабни обедгача дегандиз, 9 йил эканку, - дермиш

Бир тўйда ярим тунгача базм бўлибди-ю охири ўртакаш бир отахонни ўртага чақириб:
— Отахон дуо қилиб беринг, - дебди.
Отахон ўртакашни олдига келса, ўртакаш отахонни қулоғига замонавий BLUETOOTH микрофонни тақиб гапиринг, - дебди.
Отахон ўртакашга қараб:
— Менга микрофон бер, - деса.
Ўртакаш:
— Отахон гапираверинг ҳамма эшитяпти, - дебди.
Отахон жаҳли чиқиб:
— Микрофон бер-э, - деса.
Ўртакаш отахонни қўлига битта стаканни бериб, мана микрофон энди гапиринг, - деса.
Отахон гап бошлабди:
— Мана бугун жиянимиз Абдусаттор... жиянимиз Абдусаттор, - дебди-ю.
Келинни исми эсидан чиқиб қолиб, стаканни орқасига яшириб, ўртакашга қараб:
— Ану алвастини исми нимайди, - дермиш.

Бир қиз уйига дугонасини меҳмонга олиб келибди. Дугонаси ҳаммомга киришга ижозат сўрабди ва ҳаммомга кирибди.
Ҳаммомдан чиқиб:
— Ҳаммомда икки хил сочиқ бор экан. Бирида "К", иккинчисида "Б" белгилари бор экан. Мен "К" белгиси борига артиндим. Ахир "К" — Катталар учун, "Б" — Болалар учун, тўғрими?, — дебди.
Шунда қиз:
— «Б» — Бетники эди, — дебди.

Қайнона куёвига:
— Агар сен мени эрим бўлганингда, сенга заҳар берган бўлардим, - деса.
Куёв:
— Агар сиз мени хотиним бўлганингизда, ўша заҳарни ўзим ичган бўлардим.

-Алло, тез ёрдамми?
-Ҳа тез ёрдам.
-Ёрдам беринг! Қутқаринг!
-Нима бўлди? Ўзингизни босиб олиб гапиринг.
-Дўстим нимадир чекиб олиб кир ювадиган машина устига ўтириб трассада кетяпти босиб! Ман чангютгичда унга етолмадим. Буни устига правам йўқ! Ёрдам беринг! Бундай тезликда авария бўлиши мумкин!

Бир ёш йигит балконда туриб сегарет чекиб бечогини пастга улоктирмокчи бу'либ хаёл суриб колди : Агар сигаретни ташласам пастга тушгунча бирорта уйнинг очик деразасидан уйга кириб колса кейин у уй ёнади, ёки бирор одам жабрланар, кейин бошка уйлар хам ёниши мумкин, ёнгин кучайиб кетса, кейин милиция келиб су'рокка тутиб мени сегарет бечогини ташлаганимни билиб колар, кейин мени журналистлар камерага олиб телевизорда ку'рсатишади. Телевизорда дадам мени ку'риб колиб, сегарет чекишимни билиб колса тамомман дермиш !!!.

Микроволновканиишлаш принципини биласизми? Оддийгина. Илиқ шўрвани қайноқ косадан ичасиз...

• Super latifalarLatifalar
← Latifalar 60!!! (kopr. By Gangsta)Latifalar 59!!! (kopr. By Gangsta) →
Mavzuga aloqador
  Яндекс.Метрика   #
ehtirosli.ru hikoyalar hikoya xikoyalar xikoya хикоялар хикоя ҳикоялар ҳикоя хикойалар хикойа ҳикойалар ҳикойа хикоелар хикое ҳикоелар ҳикое ehtirosli hikoyalar extirosli hikoyalar ehtirosli hikoya extirosli xikoya